Украина олий радасига сайловларнинг илк натижалари эълон қилинди

Жаҳон 00:13 / 22.07.2019 14034

Украинада олий радага муддатдан аввалги сайловларнинг илк дастлабки натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, парламентга 5 та партия ўтмоқда.  

Энг кўп овозни амалдаги президент Владимир Зеленскийнинг сиёсий партияси “Слуга народа” тўплади. Унга сайловчиларнинг 43 фоиздан кўпроғи овоз берган.

2-ўринни Виктор Медведчукнинг “Мухолиф платформа – Ҳаёт учун” партияси 11,5 фоиз овоз билан эгаллаган. Собиқ президент Пётр Порошенконинг “Европача бирдамлик” партияси 8,9 фоиз овоз билан 3-ўринни, собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг “Батькившина”си 7,6 фоиз овоз билан 4-ўринни ва “Океан Эльзы” мусиқий гуруҳи етакчиси Святослав Вакарчукнинг “Овоз” партияси 6,3 фоиз овоз билан 5-ўринни эгаллаган.

Олий радага 225 депутат партия рўйхатлари бўйича, яна 225 депутат бир мандатли округлар бўйича сайланади. Етакчи партия парламентда кўпчилик ўринни эгалласа,  бош вазирни тайинлаши ва ҳукуматни шакллантириши мумкин бўлади. Акс ҳолда коалиция шакллантиришга тўғри келади. 

Кўпроқ янгиликлар