АҚШ делегацияси Сурия атрофидаги вазиятни муҳокама қилгани Туркияга етиб келди

Жаҳон 00:44 / 22.07.2019 7654

АҚШнинг Сурия бўйича вакили Жеймс Жеффри бошчилигидаги делегация 21 июлда Анқарага етиб келди. АҚШ делегацияси 22-23 июль кунлари Туркия ҳукумати билан Сурия атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

Жеффри Туркиянинг юқори лавозимдаги мансабдор шахслари билан “Суриядаги вазият бўйича ўзаро манфаатли масалаларни, жумладан Туркия хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш, БМТнинг Суриядаги ихтилофни тартибга солиш бўйича резолюцияси бажарилиши ҳамда ИШИДга қарши курашни муҳокама қилади.

Туркия миллий мудофаа вазирлиги 12 июлда Анқара ва Вашингтон Сурияда хавфсизлик ҳудудини яратишни муҳокама қилмоқчилигини маълум қилганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған январь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралардан кейин Сурия шимолида буфер ҳудуди яратилмоқчилигини тасдиқлаган. У таъкидлаганидек, Анқара қуруқликда, АҚШ томони эса ҳавода хавфсизликни таъминлашга тайёр. Кейинроқ Туркия президенти расмий вакили буфер ҳудуди ташкил этилса, унинг устидан назорат Туркия томонидан амалга оширилишини таъкидлаб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар