Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига янги ҳуқуқлар берилади

Ўзбекистон 14:00 / 19.07.2019 5784

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ўрмон фонди ерларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида 50 йилгача бўлган муддатга беришга рухсат берилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лойиҳа асосида:

ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида янгидан ҳимоя ўрмонлари барпо этиш, бир йилгача бўлган муддатда парваришлаш ва инфраструктура объектларини қуриш;

барпо этилган ўрмонлар остидаги ўрмон фонди ерларини ижарага олиш ҳуқуқини нархни ошириб бориш шаклида ўтказиладиган ким ошди савдолари асосида сотиш, бунда бошланғич тўлов миқдорини Жамғармадан қилинган харажатлар суммасидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш;

ўрмонзорларни ижарага олиш ҳуқуқини сотиш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш;

б) ўрмон фонди ерларини инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш;

в) ўрмон фонди ерларни ижарага беришдан келиб тушадиган маблағларни тўлиқлигича Жамғарма даромадига ўтказиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом;

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача бўлган муддатда ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепцияси лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга ва реконструкция қилишга (ўрмондан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун, лимонарий ва иссиқхоналар илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ҳамда эстетик мақсадларда, шунингдек экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш билан боғлиқ) рухсат беришда давлат ўрмон хўжалиги билан тузилган шартномалар ўрмондан фойдаланувчи ёки ижарага олувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга тенглаштирилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб:

ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган, ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар  юзасидан баённомалар расмийлаштириш ва улар бўйича жарималар қўллаш ваколатини ўрмон хўжалиги органлари мансабдор шахсларига бериш;

ушбу бандда назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларда айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммасини тўлиқ Жамғарма даромадига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 88-моддасига мувофиқ, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилиши ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

Белгиланишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар ҳамда ўрмон фонди ерларида ўсимлик ва хайвонот дунёсидан фойдаланиш учун бериладиган квоталардан тушадиган тушумлар Жамғарма даромадига ўтказилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт
ва саноат вазирлигининг:

а) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида:

Раиснинг инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш;

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи инспекторлари сонини 30 тага қисқартириш ҳисобига Инвестицияларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортни ташкил этиш бошқармасини ташкил этиш, шунингдек мавжуд таркибий бўлинмаларни янада такомиллаштириш;

б) тегишли ҳудудда жойлашган давлат ўрмон хўжаликлари тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилиши кўзда тутилган штат бирликларини оптималлаштириш ҳисобига ҳудудий ўрмон хўжалиги бошқармаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтказиш;

в) Қорақалпоғистон Республикасида Оролбўйи миллий табиат боғини, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларида тегишлича Муборак, Хоразм, Қоровулбозор, Нурота ва Фориш давлат ов хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда унинг тизимига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошининг 200 фоизи миқдорида устама белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Кўпроқ янгиликлар