Россия Ўзбекистоннинг солиқ тизимини такомиллаштириш учун 8 млн доллар сарфлайди

Ўзбекистон 22:55 / 17.07.2019 11714

Россиянинг Федерал солиқ хизмати Ўзбекистоннинг солиқ тизимини такомиллаштириш учун 515 млн рубль (8 млн доллардан кўпроқ) сарфлайди. Бу ҳақда The Insider нашри хабар берди. 

Россиянинг давлат харидлари порталидаги бу билан боғлиқ тендерга “ГосЗатрати” бирлашмаси биринчи бўлиб эътибор қаратган. 

Россия Ўзбекистонга “солиқ маъмурчилиги тизимини ривожлантириш, жумладан мол-мулкка солиқ солишни такомиллаштириш ва солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини яратиш мақсадида” Ўзбекистонга бепул техник ёрдам кўрсатади. 

Россия давлат мулкини бошқариш федерал агентлигига тегишли “Главний Научно-Исследовательский Вичислительный Центр” АЖ лойиҳанинг ягона ижрочиси бўлган.

Аввалроқ Федерал солиқ хизмати Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Россия солиқ тизимини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳани бошлаётганини маълум қилган. Мишустин ўшанда беғараз ёрдам кўрсатилиши ҳақида сўз очмаган.

Кўпроқ янгиликлар