Нигериялик қароқчилар Гвинея кўрфазида турк денгизчиларини гаровга олди

Жаҳон 18:41 / 16.07.2019 6364

Нигериялик қароқчилар Гвинея кўрфазида Туркия юк кемасига ҳужум қилди ва 10 нафар денгизчини гаровга олди, деб хабар берди Daily Sabah газетаси.

Paksoy 1 кемаси бортида 18 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Кема оператори вакилининг билдиришича, қароқчилар билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмаган, улар кемадаги алоқа ускуналарини ишдан чиқаришган.

Нигериялик қарорчилар Гвинея кўрфазида анчадан буён талончилик билан шуғулланиб келишади. 

Улар гаровдагиларни пул эвазига қўйиб юборишади.

Кўпроқ янгиликлар