Араб коалицияси Ямандаги ҳарбий факультет биносига зарба берди

Жаҳон 17:10 / 16.07.2019 4227

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман пойтахти шимолидаги Ар-Рауд туманида жойлашган ҳарбий факультетга икки марта зарба берди, деб хабар қилди РИА Новости ҳарбий манбага таяниб.

"Коалиция ҳарбий факультет биносига икки марта зарба бериши натижасида бинога жиддий зарар етди", - деди манба.

Коалиция самолётлари шунингдек, собиқ президент гвардияси жойлашган ҳудуддаги лагерга ҳам зарбалар берган.

Хусийлар ва Яман президенти Абд Раббу Мансур Ходи кучлари ўртасидаги қарама-қаршилик тўрт йилдан буён давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар