Уимблдон финалида Федерер ва Жокович учрашади

Спорт 00:47 / 13.07.2019 4669

Лондонда ўтаётган Уимблдон мусобақасининг финалида 37 ёшли Рожер Федерер 32 ёшли Новак Жокович билан учрашадиган бўлди.

Жаҳоннинг 3-рақамли теннисчиси Федерер яримфиналда 2-рақамли теннисчи Рафаэл Надални 7:6 (7:3), 1:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Теннисчилар ATP турнирларида ўзаро 40-марта учрашишди, Федерер 16-ғалабага эришди, Надал ҳисобида эса 24 та ғалаба бор.  

Яна бир эътиборли жиҳати, Федерер Уимблдондаги 101-ғалабасини қўлга киритди. Бу эса “Катта дубулға” мусобақалари учун рекорд натижа ҳисобланади.

Иккинчи яримфиналда Новак Жокович Роберто Баутисту-Агутани 4 та сетда мағлуб этди. Сербиялик теннисчи Уимблдоннинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Аёллар ўртасидаги финалда эса америкалик Серена Уильямс ва руминиялик Симона  Халеп учрашади.

133-марта ўтказилаётган мусобақа 14 июлда якунланади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 49,43 млн долларни ташкил қилади. 

Кўпроқ янгиликлар