Африка миллатлари кубогида чорак финал ортда қолди. Кот-д`Ивуар турнирни тарк этди

Спорт 08:56 / 12.07.2019 4957

Африка миллатлари кубогида ярим финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди.

Пайшанба куни Тунис миллий жамоаси мусобақа дебютанти Мадагаскарни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жазоир термаси Кот-д`Ивуар билан ўйнаб (1:1), пенальтилар сериясида устун келди.

Бундан олдин Нигерия ЖАРни (2:1), Сенегал Бунинни (1:0) мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Финал йўлида Жазоир Нигерияга қарши, Тунис эса Сенегалга қарши майдонга тушади. Ярим финал баҳслари 14 июлга белгиланган.

Африка миллатлари кубоги
1/4 финал
Кот-д`Ивуар – Жазоир 1:1, пен. - 3:4
Голлар: 0:1 – 20 Фегули, 1:1 – 62 Кожиа.

Мадагаскар – Тунис 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 52 Сасси, 0:2 – 60 Мсакни, 0:3 – 90 Слити.

Нигерия – ЖАР 2:1 (1:0)
Голлар: Чуквуэзе (27), Трост-Эконг (89) – Зунгу (71)

Сенегал – Бенин 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 69 Гуйе. 

1/2 финал. 14 июль
21:00. Сенегал – Тунис
23:59. Жазоир – Нигерия

Кўпроқ янгиликлар