Парвоз вақтида ҳушини йўқотган учувчини 19 ёшли қиз қутқариб қолди

Жаҳон 00:41 / 11.07.2019 11649

Тиватдан Москвага учаётган самолёт учувчиси ҳушини йўқотганда уни 19 ёшли йўловчи қиз қутқариб қолди. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳи Татьяна Смирнова гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, самолётдаги дори қутида валидол каби оддий дорилар бўлмаган, бироқ қиз учувчига биринчи ёрдам кўрсата олган. Шунингдек, Смирнова самолёт фавқулодда қўнаётган вақтда ҳамма асабий ҳолатга тушганини таъкидлади. 

10 июль куни эрталаб Montenegro Airlines авиакомпаниясининг Fokker 100 йўловчи самолёти экипаж командири ҳушини йўқотгани сабабли Калугага фавқулодда қўнган. Иккинчи учувчи бошқарувни ўз қўлига олиб, ердаги хизмат билан боғланган ва самолётни Грабцево аэропортига қўндирган. 

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, учувчи бирламчи кўрикдан ўтказилганда юрак хуружига учрагани гумон қилинган. Учувчи Калугадаги шифохонага етказилган. 

Кўпроқ янгиликлар