Ҳавони энг кўп ифлослантирувчи мамлакатлар

Lifestyle 11:46 / 05.07.2019 10394

Карбонат ангидрид чиқиндиси экология ҳолатига катта таъсир кўрсатади ва одамнинг таркибида углерод бўлган ёқилғини ёқиш каби бир неча фаолият турлари натижасида юзага келади. Албатта, чиқиндилар ўсимликларнинг чириши каби жараёнлар натижаси ҳам бўлиши мумкин. Ушбу рейтингда қўлланиладиган ўлчов  цемент ишлаб чиқариш ва қазиб олинадиган ёқилғини ёқиш чиқиндиларини ҳисобга олади. Бундан ташқари, ифлосланиш даражасини ўлчаш учун углерод двуокиси чиқиндисининг аҳоли жон бошига тўғри келувчи мезонларидан фойдаланилади, дейди facte.ru.

2015 йилда Қатар аҳоли жон бошига 39,7 тоннага яқин чиқинди кўрсаткичи билан ифлослантириш даражаси энг юқори бўлган давлат эди. Кувайт ва Бирлашган Араб амирликлари 24,4 ва 21,8 тонналик кўрсаткич  билан мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди. Етакчилар бешлигини 18,6 ва 17,5 тонналик кўрсаткич билан мос равишда Австралия ва Туркманистон якунлайди.

Фото: Oil.Эксперт

Қатар

Карбонат ангидрид гази чиқиндиси бўйича биринчи ўринни Қатар эгаллайди. 2017 йил ҳолатига Қатар аҳолиси 2,6 миллионга яқин кишини ташкил этган. Бундан ташқари, мамлакат углеродга тўйинган нефть маҳсулотларини оммавий ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. 2012 йил ҳолатига кўра, дунё нефть захирасининг 13 фоизидан кам бўлмаган кўрсаткичи мамлакат ҳисобига тўғри келган. Бу эса жами углерод чиқиндиси фавқулодда даражада юқори эканини англатади.

Фото: FinanceSecond

Кувайт

Қатар каби Кувайт ҳам нефть конларига бой мамлакат саналади. Бу ҳам аҳоли жон бошига тўғри келувчи чиқиндилар миқдорининг катта миқдорда эканини билдиради. Давлатнинг ҳавони ифлослантирувчи асосий фаолияти: энергетик соҳа, кимёвий саноат, транспорт. Чиқиндиларнинг катта қисми мамлакатнинг жануби-шарқий қисмига тўғри келади. У ерда турли соҳалардаги кўплаб компаниялар жойлашган. Бундан ташқари, мамлакат у қадар кўп бўлмаган аҳоли (4,2 миллионга яқин) ва дунё захирасининг 10 фоизига яқинини ташкил этувчи нефтнинг катта захирасига эга.

Фото: ABC

Австралия

Австралияда чиқиндиларнинг катта қисми мамлакат томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кўмирдан фойдаланиш ҳисобига юз беради. Мамлакатдаги 70 фоиз энергия кўмир ҳисобига ишлаб чиқарилади. Эҳтимол, бу мамлакат 2009 йилда биринчи қаторни эгаллашига сабаб бўлган.

Албатта, ҳолатни аниқ билиш учун бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш керак. Қатар мисолидаги маълумотлар экспорт қилинаётган ва маҳаллий даражада истеъмол қилинадиган маҳсулотларни ҳисобга олиши керак.

Кўпроқ янгиликлар