Украина делегацияси Европа кенгаши парламент ассамблеясини тарк этди

Жаҳон 21:44 / 26.06.2019 11187

Украина делегацияси Европа кенгаши парламент ассамблеясини тарк этишини билдирди.

Россиянинг ваколатларини қайтариб берувчи резолюция қабул қилиниши биланоқ Украина делегацияси зал марказига чиқиб келди, деб хабар берди РИА Новости.

Украиналик депутат Алексей Гончаренко микрофонга яқинлашди ва "биз кетамиз" деди.

Европа кенгаши парламент ассамблеяси чоршанба куни Россия делегациясининг ваколатларини тўлиқ ҳажмда тикловчи резолюцияни қабул қилди. 

Кўпроқ янгиликлар