Трамп G20 саммитида ўзи билан учрашадиган давлат раҳбарларини "ёқимтой йигитлар" деб атади

Жаҳон 21:37 / 26.06.2019 12458

АҚШ президенти Дональд Трамп G20 саммитида ўзи билан учрашадиган давлат раҳбарларини “ёқимтой йигитлар” деб атади.

“Мен ушбу чиқишимдан сўнг Японияга кетаман. У ерда ёқимтой йигитлар билан учрашаман. Бошқа давлатлар билан, рақобатчи давлатлар, рақобатчилар билан. Аммо ҳаммаси жойида. Бизнинг ишларимиз яхши. Бизнинг ишларимиз уларникидан кўра яхши бормоқда”, - деди Трамп Вашингтондаги конференцияда чиқиш қиларкан.

Трамп "катта йигирматалик" саммитида камида саккизта икки томонлама учрашув ўтказиши режалаштирилган. 

G20 саммити Япониянинг Осака шаҳрида 28 июнь куни бошланади. 

Кўпроқ янгиликлар