2018 йилда 46 хорижий фуқаро гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этган

Жаҳон 21:40 / 26.06.2019 2344

Гиёҳвандлик воситаларини етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринларда турадиган давлатлардан саналган Афғонистон билан чегарадошлик Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, 2018 йилда Афғонистонда кўкнор етиштириладиган майдонлар 263 минг гектарни, ишлаб чиқилган опий миқдори 6400 тоннани ташкил этган. Бу ҳақда ДХХ томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Афғон наркотиклари Ўзбекистонга асосан, Тожикистон ва Қирғизистондан ҳамда тўғридан-тўғри Афғонистондан Амударё орқали Сурхондарё вилоятига, жанубий-шарқдан – Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ҳамда шимолий-шарқдан – Фарғона водийси ва Тошкент вилоятига олиб кириш ҳолатлари учрамоқда. 

Тадбирда, шунингдек гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этишда ушланган фуқаролар сони ва мамлакатларига ҳам ойдинлик киритди. 

2018 йили Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни амалга оширганлиги учун ушланган шахсларнинг 46 нафари чет эл фуқароларидир. Улардан 15 нафари Афғонистон, 10 нафари Қозоғистон, 7 нафари Тожикистон, 5 нафари Россия, 5 нафари Қирғизистон, 1 нафардан Арманистон, Франция, Италия ва Корея давлатлари фуқароларидир. Улардан 190,6 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.   

Кўпроқ янгиликлар