Қозоғистондаги ҳарбий қисмда рўй берган портлаш оқибатида 16 киши жароҳатланган

Жаҳон 14:20 / 24.06.2019 20272

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри яқинида жойлашган ҳарбий қисмдаги ўқ-дорилар сақланадиган омборда портлаш рўй бериши оқибатида 16 киши жароҳатланган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Жабрланганлар енгил ва ўрта даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, жароҳатланганлардан бири ҳарбий.

Бундан аввалроқ Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда кучли портлашлар рўй бергач, атрофдаги аҳолини кўчириш ишлари бошлангани хабар қилинганди.

Айни вақтда Арис шаҳри аҳолисини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар