Facebook 2020 йилда ўз криптовалютасини чиқаришини эълон қилди

Технология 16:15 / 18.06.2019 2983

Facebook ўзининг Libra деб номланувчи криптовалютаси асосида молиявий хизматларни тақдим этадиган Calibra шўъба компаниясини ташкил этди.

«Calibra ўзининг илк маҳсулотини – блокчейн технологиясига асосланган Libra валютаси учун рақамли ҳамённи тақдим этади», — дейилади ижтимоий тармоқ хабарида.

Криптовалюта учун ҳамён Messenger ва WhatsApp иловаларида пайдо бўлади, шунингдек, 2020 йилда алоҳида илова кўринишида чиқади, деб ваъда бермоқда Facebook.

Calibra сервиси смартфони бор ҳар қандай инсонга «арзон нархда ёки бутунлай бепул равишда» пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.  

Facebook ўз криптовалютасини яратиш устида иш олиб бораётгани ҳақида Bloomberg ўтган йил декабрда хабар қилганди. 

Кўпроқ янгиликлар