Volvo‘нинг кабинасиз юк машиналари контейнерлар ташимоқда (видео) 

Технология 01:01 / 15.06.2019 19486

Volvo Trucks компаниясининг кабинаси йўқ, ҳайдовчисиз электр юк машиналари (тортгичлари) Швециянинг Гётеборг портида кема контейнерларини таший бошлади. Машинанинг ишлашини намойиш қилувчи видео YouTube’да жойлаштирилди.

Vera номли ушбу машина логистик марказлар, заводлар ва портларда қўллаш учун ишлаб чиқилган.

Volvo Trucks ва Даниянинг DFDS денгизчилик компанияси қўшма лойиҳаси бўлмиш ушбу машина синов режимида ишга туширилган. Юк машиналар олдиндан дастурлаштирилган йўналиш бўйича 40 км/соат максимал тезлик билан ҳаракатланади. Бир тармоққа бирлаштирилган ва булутли хизматга уланган ушбу автомобиллар диспетчер минорасидаги оператор томонидан бошқарилади. 

Кўпроқ янгиликлар