Туркияда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ҳалок бўлди

Жамият 08:40 / 13.06.2019 22154

2019 йил 11 июнь куни Истанбул шаҳрида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган Муҳайё Шерданова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош консулхонаси маълум қилди.

Ушбу ҳодисада марҳуманинг 1976 йилда туғилган опаси Матлуба Шердонова жабрланган ва ҳозирда «Қонуний Султон Сулаймон» шифохонасида кома ҳолатида қолмоқда.

Бош консулхона вазиятни, жумладан, ҳодиса юзасидан тергов жараёнини назоратга олган.

Аввалроқ, 11 июнь куни Истанбулнинг Ускюдар туманида юз берган ЙТҲ оқибатида 24 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этгани, 31 май куни Истанбулнинг Чекмекўй даҳасида пичоқбозлик оқибатида 31 ёшли наманганлик ҳалок бўлгани, 30 май куни Истанбулнинг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилгани ва у Ўзбекистон фуқароси деб тахмин қилинаётгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Кўпроқ янгиликлар