1300 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритаётган сайёрадаги энг қадимий меҳмонхонанинг сири нимада?

Lifestyle 23:40 / 10.06.2019 13071

Маблағ мавжуд бўлса шахсий ишга асос солиш қийинчилик туғдирмайди, бироқ у узоқ йиллар давомида ишлаб, даромад келтириши ҳамманинг қўлидан келавермайдиган иш. Бундан минг йил аввал яшаган япон императори ёрдамчисининг ўғли – Фуживару Махитони бу масалада етакчи деб аташ мумкин. Чунки у 705 йилдаёқ “барҳаёт” Nishiyama Onsen Keiunkan меҳмонхонасига асос солишга муваффақ бўлган. У ҳозир ҳам ишлайди.

Фото: TravelAsk

Меҳмонхона ҳатто Рекордлар китобига ҳам кирган. Ахир ундан қадимгиси йўқ-да. Тасаввур қилинг-а, унинг ёши 1300 йилдан ортиқ!

Фото: TravelAsk

Шубҳасиз, меҳмонхонанинг дастлабки муваффақияти учун Фуживара императорнинг ҳомийлигидан миннатдор бўлиши лозим. Айнан шу алоқалар сабабли жуда аҳамиятли шахслар унинг меҳмонларига айланишган. Вафотидан кейин меҳмонхона унинг ўғлига ўтди ва ундан кейин яна Махито оиласининг 52 авлоди қўлида бўлди.

Фото: TravelAsk

Меҳмонхона мана 13 асрки, Хонсю оролидаги Акаиси тоғ тизмаси остида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Фото: TravelAsk

У шифобахш термал манбаларга яқин жойлашган. Бу каби spa-таомилларини эса японлар одатда қадимги вақтлардан қадрлашган. Бундан ташқари, Нисияма Онсэн Кэйункан машҳур ва муқаддас Фудзи тоғи йўлида жойлашган. Шундай экан, муқаддас жойда қолиш ва иссиқ сувларда чўмилиш – рад этиш мушкул бўлган имконият. Меҳмонларни қандай сукунат, хотиржамлик ва чиройли манзара кутишини эса сўз билан таърифлаш мушкул.

Фото: TravelAsk

Бугунги кунда меҳмонхонада 40 та хона ва бир неча термал ванналар бор. Уларни қабул қилиш билан бирга жойнинг чиройли манзарасидан баҳра олиш мумкин. Бу ерга япон ҳукмдорлари каби Фудзига ташрифдан кейин келишни тавсия қиламиз.  

Фото: TravelAsk
Фото: TravelAsk
Фото: TravelAsk
Фото: TravelAsk
Фото: TravelAsk
Кўпроқ янгиликлар