Хитойлик аёл автомобил учун 66 қоп танга тўлади

Жаҳон 23:00 / 22.05.2019 13323

Хитойнинг Цанчжоу шаҳрида бир аёл янги машина хариди учун 13 мингта танга билан ҳисоб-китоб қилди. Ушбу воқеа видеоси билан Daily Mail нашри бўлишган.

Аёл автомобил салонида 190 минг юан турувчи Volkswagen Passat’га буюртма берган. У тўлаган тангалар 66 қопни эгаллаган. Аёлнинг айтишича, у машина сотиб олиш учун 10 йил давомида оз-оздан пул жамғариб борган.

Видеода салон ходимлари тангаларни санаётгани жараёни тасвирланган. Полда катта миқдорда тангалар ва қоплар ётганини, ишчилар эса тангаларни банкка етказиш учун ўрамларга жойлаштираётганларини кўриш мумкин. Дўкон директорининг айтишича, барча тангаларни ҳисоблаб чиқиш учун 17 ходим 3 кун тер тўккан.

Натижада аёл автомобил учун 131492 юанни нақд пулда тўлаган, қолган суммани эса электрон банк орқали ўтказиб берган.

Кўпроқ янгиликлар