Ўзбекистонда ЕХҲТ вакили ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида тадбирлар ташкил этилади 

Ўзбекистон 22:18 / 22.05.2019 1315

21 май куни Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, ЕХҲТ ҳамда Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотларнинг доимий вакили Шерзод Асадов ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир билан учрашди.

Арлем Дизер Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши учун зарур шароит яратиш, журналистлар нуфузи мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ҳаракатларни, шунингдек, хорижий янгиликлар сайтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича веб-ресурслардан тўлақонли фойдаланиш имкони тикланганини алоҳида эътироф этди.

Учрашув якунида ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили мандати доирасида 2019 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда қатор тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.

Кўпроқ янгиликлар