Зеленский АҚШдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўради

Жаҳон 00:01 / 21.05.2019 23153

Украинанинг янги президенти Владимир Зеленский 20 майдаги инаугурациясидан кейин Киевга келган Оқ уй делегация вакиллари билан учрашди.

Таъкидланишича, Зеленский АҚШдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўраган.

“Донбасс ва Қримдаги Россия тажовузини мустақил равишда енга олмаймиз. Шу сабабли ёрдамингиз керак. АҚШни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақираман”, деб айтган Зеленский.

Зеленский Вашингтон Киевнинг “Россия тажовузини енгиб ўтишдаги” бош шериги бўлиб қолишини таъкидлаб ўтган.

Украина президенти хорижий ҳамкасбларига хавфсизлик соҳасидаги ислоҳотларни илгари суришдаги ёрдамлари учун миннатдорлик билдирган ва АҚШни демократияга “яхши ўрнак” деб атаган. 

Кўпроқ янгиликлар