Нидерландияда чемпион аниқланди. ЕЧЛ ва Европа Лигасида қатнашувчи жамоалар аниқ

Спорт 10:40 / 16.05.2019 6153

Нидерландия чемпионатида сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. 

«Аякс» сафарда «Де Графсхап» билан ўйнади ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг, амстердамликлар 86 очко жамғариб, ўз тарихида 34-марта Нидерландия чемпиони бўлишди. 

Чемпионлик ўйинида жамоа голларини Лассе Шоне, Николас Тальяфико ва Душан Тадич (2) уришди.

Иккинчи ўринни уч очко ортда қолган ПСВ клуби эгаллади. 65 очко жамғарган «Фейеноорд» клуби учинчи бўлди.

«Аякс» ва ПСВ клублари Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишди. «Фейеноорд» ва АЗ клублари Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди. 5-8 ўринларни эгаллаган «Витесс», «Утрехт», «Ҳераклес» ва «Гронинген» клублари плей-офф орқали Европа Лигасининг яна бир йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Бу чемпионлик «Аякс» учун кейинги 5 мавсумдаги илк чемпионликдир - аввалги йилларда ПСВ уч марта, «Фейенорд» бир марта чемпион бўлганди.

Бу мавсумда Эрик тен Хаг жамоаси олтин дубль қайд этишди – Нидерландия Кубогини ҳам амстердамликлар қўлга киритишганди.

Нидерландия чемпионлигини қўлга киритиш бўйича иккинчи ва учинчи кўрсаткичлар ПСВ (24) ва «Фейеноорд»га (15) тегишли ҳисобланади.

Нидерландия чемпионати
Юқори дивизион 
33-тур 

«Де Графсхап» - «Аякс» - 1:4 (1:2)
Голлар: Шене, 37 (0:1). Эль-Жебли, 40 (1:1). Тальяфико, 44 (1:2). Тадич, 67 - пенальти (1:3). Тадич, 87 (1:4). 
«Де Графсхап»: Бертрамс, Овусу, Л.Ньюпорт, Стральман, Тутуарима, Бауи (Нейланд, 80), Вет, Эль-Джебли, Матусива (Олейве, 74), ван Мигем (Бюргзорг, 68), Серраренс.
«Аякс»: Онана, Блинд, Тальяфико, де Лигт, Мазрауи (Кристенсен, 59), Тадич, Шене (Дольберг, 63), Зиех, ван де Бек (де Вит, 78), де Йонг, Хюнтелар.
Огоҳлантиришлар: Матусива, 66. 

ПСВ - «Хераклес» - 3:1 (1:1)
Голлар: Конингс, 1 (0:1). Дросте, 32 - в свои ворота (1:1). Фиргефер, 48 (2:1). Мален, 89 (3:1). 
ПСВ: Зут, Шваб (Сэйнсбери, 89), Фиргефер, Анхелиньо, Дюмфрис, Перейро (Гакпо, 80), Гутьеррес (Хендрикс, 73), Росарио, де Йонг, Бергвайн, Мален.
«Хераклес»: Браувер, ван Хинтум, Дросте, ван ден Бейс, Кнустер, Меркель, Дрост (Дуарте, 61), дос Сантос, Дальмау, ван дер Ватер (Кувас, 61), Конингс (Петерсон, 74).
Огоҳлантиришлар: Дальмау, 15. Росарио, 43. 

Турнир жадвалидаги якуний ҳолат

Кўпроқ янгиликлар