Филиппин чиқиндилар сабабли Канададан элчи ва консулларини чақириб  олди

Жаҳон 15:24 / 16.05.2019 5934

Филиппин 2013 йилда ушбу мамлакат ҳудудига Канададан олиб келинган ўнлаб тонна чиқинди айтилган вақтда олиб чиқиб кетилмаганлиги сабабли Канададаги элчи ва консулларини чақириб олди. Бу ҳақда  Channel NewsAsia телеканали хабар қилди.

Ўтган ҳафтада ҳукумат Канада Филиппин ҳудудига Канада компаниялари томонидан ноқонуний олиб келинган 70га яқин чиқинди тўла контейнерни олиб чиқиб кетишга рози бўлганини маълум қилганди. Аммо Оттава ҳалигача чиқиндиларни олиб чиқиб кетмаган.

Филиппин ташқи ишлар вазири Теодоро Локсиннинг маълум қилишича, мамлакатнинг Канададаги элчи ва консуллари Филиппинга эртага қайтиб келишади. 

Локсиннинг сўзларига кўра, Манила чиқиндиларни 15 майгача олиб чиқиб кетиш шартини қўйганди.

Аввалроқ Филиппин президенти Родриго Дутерте "мамлакатини чиқиндихонага айлантириб юборган" Канадага қарши "уруш эълон қилиш" билан таҳдид қилганди.

Кўпроқ янгиликлар