Туркияда парламент биносида терактнинг олди олинди

Жаҳон 15:38 / 15.05.2019 6501

Туркия хавфсизлик хизмати мамлакат парламентида теракт содир этилишининг олдини олди, деб маълум қилди Туркия президенти маъмуриятининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти раҳбари Фаҳреттин Алтун.

Аввалроқ TRT телеканали парламентга ташриф буюрувчилар залига икки киши кириб, қонунчилик органи ходимларини гаровга олишга урингани ҳақида хабар қилганди. Хавфсизлик кучлари уларни ўз вақтида йўқ қилишган. Улар таналарига портловчи қурилма солинган қутиларни боғлаб олган бўлишган.

Маълум қилинишича, улар "Инқилобий халқ-озодлик ҳаракати партияси - фронт" гуруҳининг аъзолари бўлган.

Ушбу гуруҳ 1978 йилда ташкил топган бўлиб, радикал марксча-ленинча мафкура йўлидан боради. Аввалроқ Туркия ҳукумати мазкур гуруҳни қатор террорчилик ҳаракатларини ташкил этишда айблаганди.

Кўпроқ янгиликлар