Golden House Британия квартали – Greenwich’да савдолар бошланганини эълон қилади!

Жамият 11:00 / 15.05.2019 9960

Британия меъморчилиги. Квартираларни тўла таъмирдан чиқарилган ҳолда харид қилиш. Дастлабки тўловсиз ва 5 йилгача бўлиб тўлаш имконияти. 100 фоизли тўловда катта чегирмалар.

Greenwich – Британия услубидаги қурилиш комплекси бўлиб, унинг асосида “Ёпиқ ҳовли” концепцияси ётади. 8 гектарли комплекс ҳудудида 15та 8 қаватли бизнес ва комфорт-классдаги бинолар қад кўтармоқда.

Индивидуал архитектура

Комплекс тўла-тўкис мумтоз Британия услубида қурилади ва унинг энг қизиқарли жиҳати икки соатли минора бўлади. Ташқи қисмини пардозлашда фибробетон ва жило берувчи ғишт ишлатилади, биринчи қаватлари эса ўзгача фусункорлик бахш этувчи гранит билан қопланади.

Жойлашуви

Greenwich пойтахтнинг Миробод туманида, Янги замон ва Сайҳун кўчалари кесишувида, Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғига пиёда бориш мумкин бўлган ҳудудда жойлашади.

Бу туман болалар боғчалари, мактаблар, олий ўқув юртлари, музейлар, истироҳат боғлари, дўконлар, кафе ва ресторанларга бой.

Комплекс рақамларда

8 гектарли майдонда 15 та 8 қаватли бино ва уларда 47 дан 221 метр квадратгача бўлган 1342 та квартира жойлашган. Квартиралар баландлиги 3 метр, тижорат объектлари баландлиги эса 3,3 метрдан 3,9 метргачани ташкил қилади. Ойналар баландлиги 1,8 метр, томоша ойналари эса 2-3 метргача етади.

Комфорт-классдаги квартиралар

Комфорт-классда фақат таъмирдан чиқарилган квартиралар тақдим этилади. Уларни таъмирлашда сифатли қурилиш материаллари, чидамли техника ва илғор дизайнерлик ечимлари ишлатилади. Иссиқ поллар, хоналарга мебель ва бошқа жиҳозларни қўйиш ҳисобга олинган ҳолда текис тақсимланган қулай розеткалар коммуникациясигача бўлган барча майда-чуйда жиҳатлар ҳисобга олинган.

Бизнес-классдаги квартиралар

Бу квартираларда таъмирлаш учун дастлабки тайёргарлик ишлари ўтказилган бўлади. Яъни, хоналараро деворлар, гипсокартонли шифтлар, бирламчи оқлаш амалга оширилади. Бу квартираларнинг энг катта ютуғи эркин ҳаракат ва фантазиялар қилиш имкониятидадир. Design House жамоаси ҳар бир квартира учун алоҳида индивидуал дизайн-лойиҳалар тайёрлаб беришга тайёр.

Паркинг

600 ўринли ер ости паркинг тизими ҳовли тагида жойлашади. Ер усти паркинг тизими эса комфорт-класс ҳудудидан жой олади. Очиқ ҳаводаги автомобиллар қўйиш жойи ҳам соябонлар остида бўлиб, машиналарни офтоб ва ёғинлардан сақлайди. Комплекс меҳмонларига алоҳида автомобиль қўйиш жойлари кўзда тутилган.

Комплекс ўз аллеясига эга

Махсус аллея – комплекс марказидаги ўриндиқлар, фаввора, кафега эга махсус кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ташкиллаштирилади ва у бу уй-жойлар аҳолиси ҳамда меҳмонларига хизмат қилади.

Дуплекс квартиралар

Дуплекс квартиралар – бу эркин режалаштирилган, икки қаватли квартиралар бўлиб, бир-бирлари билан зиналар орқали боғланадилар.Greenwich ҳудудида бундай квартиралар бизнес- ва комфорт-классдаги квартиралар қисмида мавжуд.

Дуплексларда яшовчилар ўз уйларига бульвар ёки уйнинг ички қисми орқали киришлари мумкин.

Квартиралар олдидаги гуллар ва дарахтлардан иборат боғларни қуйма панжаралар ўраб туради.

Қулай шартлар

Golden House томонидан тўловнинг жуда қулай усуллари таклиф этилаётгани аҳамиятга молик. Хусусан, Greenwich лойиҳасида дастлабки тўловларсиз 5 йилгача бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Расмийлаштириш ҳам жуда осон – резидент ўз паспорти ва СТИР (ИНН) тақдим қилса кифоя.

Дастлабки тўловнинг 5 йилгача бўлиб тўлашдаги фоизларсиз ҳажми;

1 йилгача – дастлабки тўловсиз;

2 йилгача – 15%;

3 йилгача – 20%;

4 йилгача – 25%;

5 йилгача – 30%.

100% тўловни амалга оширган харидорлар эса 30% чегирмага эга бўладилар!

Greenwich турар-жой комплекси резидентига айланишни истайсизми?

Биз сизни қуйидаги савдо бўлими офисида кутиб қоламиз:

Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 1-уй.

Мўлжал: Дархон, Ирригация институти.

«Новомосковская» турар жой комплекси

Боғланиш учун телефон: 78 150 11 11

Telegram канал: t.me/goldenhouseuz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар