Трамп АҚШ Хитой билан савдо келишуви имзолашга шошилмаслигини айтди

Жаҳон 17:43 / 14.05.2019 2892

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан савдо келишуви имзолашга шошилмаслигини истамоқда.

"Биз Хитой билан эртага келишув тузишимиз мумкин, аммо бунга яқин қолганимизда улар шартларни қайта кўриб чиқишни хоҳлашди. Йўқ! Ҳозир биз аввалгига нисбатан яхшироқ вазиятдамиз. Хитой билан вақти келганида келишув тузамиз. Бу АҚШ учун буюк келишув бўлиши лозим, акс ҳолда ундан ҳеч қандай маъно бўлмайди", - деб ёзди Трамп Twitter’да.

Ўтган ҳафтада Вашингтонда Америка-Хитой савдо келишувларининг навбатдаги раунди натижасиз якунланди. 10 майдан бошлаб АҚШ Хитойнинг қиймати 200 миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан бож тўлови миқдорини 10%дан 25%га оширди. Шу билан бирга  АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритиш ҳақида топшириқ берди.

Хитой жавоб чораси сифатида 1 июндан бошлаб АҚШдан кириб келадиган 60 миллиард долларлик маҳсулотларга бож тўлови жорий этишини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар