Иккита ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон 12:09 / 24.04.2019 13191

Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига кўра, полковник Искандар Маматмусаевич Маллаев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 

Искандар Маматмусаевич Маллаев

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бунга қадар Искандар Маллаев Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди. 

Искандар Маллаев Донецк олий ҳарбий-сиёсий муҳандис ва алоқа қўшинлари билим юрти ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган. 2014 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган. 

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Нуриддин Баҳриддинович Қодиров Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.  

Нуриддин Баҳриддинович Қодиров

Нуриддин Қодиров Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини ва Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган. Хизмати давомида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органларида қуйи поғоналардаги қатор лавозимлардан ўтган.  

Кўпроқ янгиликлар