Бухорода мудҳиш ЙТҲ: аёл ва унинг ҳали бир ёшга тўлмаган қизи ҳалок бўлди

Жамият 13:48 / 24.04.2019 31424

2019 йил 23 апрель куни соат 03:30ларда Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро З.Ш. бошқарувидаги “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Nexia” автомашинаси йўловчиси С.К. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда “Nexia”нинг қолган йўловчилари, С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва 2019 йилда туғилган И.А. исмли қизи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.С.лар касалхонага ётқизилган.

Хабарда айтилишича, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай қизалоқ вафот этган. Шунингдек “Nexia” ҳайдовчи А.А. ва йўловчиси Ч.Э.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар