Божхона институти ходим ва курсантлари «Китоб акцияси» хайрия тадбирини ўтказди

Жамият 08:32 / 24.04.2019 1866

Бугунги глобаллашув даврида иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар ривожланиш омилларига эътибор қаратадиган бўлсак тараққиёт негизида аввало  инсон капитали, инсон интеллекти, ақлий фаолияти ётганини англаймиз. Шу боис, мамлакат тараққиётини таъминлашда аввало интеллекти юқори, инновацион фикрлай оладиган, маърифатли ёшларни тарбиялаш муҳим омил саналади. 

Хусусан, Божхона институтининг ходим ва курсантлари ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббуснинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва Шайхонтоҳур тумани “Янгиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган “Китоб акцияси” хайрия тадбири ташкил этилди. 

Ушбу тадбирда Институтнинг фаол курсантлари ўзлари болалик вақтларида севиб мутолаа қилган болалар адабиётининг дурдона асарларидан совғалар улашдилар. 

 

Кўпроқ янгиликлар