Зинедин Зидан кимни жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси деб ҳисоблашини айтди

Спорт 17:35 / 23.04.2019 22804

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Карим Бенземанинг бу мавсумдаги маҳсулдорлигига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларини Goal нашри келтириб ўтган.

«Бензема қандай футболчи эканини биламан. Жамоадошлари ҳам унинг қандай ўйинчи эканини, жамоага қанчалик фойдаси тегишини билишади. Ҳақиқатан ҳам урган голларининг саноғига ақл бовар қилмайди. Унинг учун жуда хурсандман, лекин бу маҳсулдорлигидан ҳайратга тушаётганим йўқ.

Мен учун Бензема жаҳондаги энг яхши марказий ҳужумчи. Тўғри, бу масалада ҳар кимнинг ўз шахсий фикри бор», – дея таъкидлади Зидан.

Маълумот учун, Бензема бу мавсум барча мусобақалар доирасида «Реал»нинг 50та ўйинида майдонга тушиб, 30та гол ва 10та голли узатма муаллифи бўлди. У яна иккита голдан кейин бир мавсумда урган голлари сони бўйича шахсий рекордини такрорлайди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Карим Ла Лиганинг ўтган турида «Атлетик» дарвозасига учта тўп киритган, шундан сўнг журналистлар билан суҳбатда шундай деганди: «Реал»да қолмоқчиман. Мен дунёнинг энг яхши клуби таркибида ўйнаяпман»

Кўпроқ янгиликлар