Тошкентда Kyung-in халқаро университети филиали очилади

Ўзбекистон 11:33 / 23.04.2019 6255

2019-2020 ўқув йилида Тошкентда Жанубий Кореянинг Кьюнгин халқаро университети филиали очилади. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Университетнинг очилиши олий таълим муассасаси маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ўртасида 20 апрель куни имзоланган меморандум асосида амалга оширилади.

Университетда тўқимачилик, дизайн, мода, авиация ва туризм, гўзаллик саноати, соғлиқни сақлаш ва кореяшунослик соҳаларида мутахассислар тайёрланади. У ўқув-лаборатория ускуналари ҳамда кутубхона фондлари билан таъминланади.

Kyung-in Woman’s University - Жанубий Корея давлат олий таълим муассасаси. Университетда 300дан ортиқ ўқитувчи ишлайди ва 2000дан ортиқ талаба таҳсил олади, халқаро алмашинув дастурлари мавжуд. 

Тошкентда университет филиалини очиш тўғрисидаги келишувга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида эришилган эди.

Кўпроқ янгиликлар