Ўзбекистонда цемент импортига имтиёзлар бекор қилинади

Ўзбекистон 14:09 / 23.04.2019 17228

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479 сонли қарорини қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат қурилиш материалларини ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш, бозорда тенг рақобат шароитларини яратиш, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этишни рағбатлантириш, илғор технологиялар жорий этиш, соҳага инвестициялар жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ҳамда ички ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиқиб қабул қилиниши мумкин.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси президентининг «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479 сонли қарори билан тасдиқланган 2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар рўйхати 1-банди (Цемент, шу жумладан, цемент клинкери) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши мумкин.

2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхатида шу пайтгача бешта банд бор эди:

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Цемент, шу жумладан, цемент клинкери

2523

2.

Асбест

2524

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари

4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир

2701, 2702

 

Кўпроқ янгиликлар