Осиё чемпионати. Исроил Мадримов қозоғистонлик боксчига ютқазиб, медалсиз қолди (видео)

Спорт 12:40 / 23.04.2019 23689

Бангкокда бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финали йўлланмаси учун жанглар давом этмоқда.

Ўзбекистонлик боксчилардан бугун биринчи бўлиб Шукуржон Раҳимов (-60 кг) рингга кўтарилди. У туркманистонлик Хурсанд Имонқуловга қарши жанг олиб бориб, ярим финалга чиқди. Иккинчи раундида Раҳимовнинг қоши ёрилгач, ҳакам жангни тўхтатди; бунга қадар устунликка эга бўлган Раҳимов очколар ҳисобига кўра ғолиб деб топилди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Исроил Мадримов эса (-75 кг) иккинчи жангида ютқазиб қўйди. Уч кун олдин вьетнамлик боксчини қийинчиликсиз таслим этган Исроил чорак финалда қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳметга қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида имкониятни бой берди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

23 апрель куни ўзбекистонлик яна 6 боксчи жанг ўтказади.

Кундузги дастур:
-91 кг: Санжар Турсунов – Чингиз Борбашев (Қирғизистон)
-60 кг: Райҳона Қодирова – Намуун Монхор (Мўғулистон)
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Веи-Сиен Лин (Хитой Тайпейи)

Кечки дастур:
-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Хаипенг Му (Хитой)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Сучада Панич (Таиланд).

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда ўзбекистонлик 4 нафар боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, жамоанинг яна 4 нафар вакили, жумладан Ҳасанбой Дўсматов ҳам мағлубиятга учраб, мусобақани эрта якунлаган эди.

Кўпроқ янгиликлар