Булутлар устида ухлашни истайсизми?

Ўзбекистон 10:30 / 23.04.2019 10207

Биз ўз саломатлигимиз ҳақида кўп қайғурамиз. Танамиз куч-қувват олиши учун турли машқлар бажарамиз, спорт марказларига борамиз, теримиз эса кўркам бўлиши учун крем ва доривор воситаларни суртамиз. Бироқ кўп ҳолларда биз ҳар куни фойдаланадиган уй жиҳозларини танлашда уларнинг саломатлик учун нечоғлик фойда ёки зарари борлигига аҳамият бермаймиз.

Ана шундай жиҳозлардан бири бу каравот устига қўйилувчи  матрасдир. Агарда сиз ётадиган матрас нотўғри танланса, кўплаб сурункали касалликлар келиб чиқади: остеохондроз, радикулит, артрит, қон айланишининг бузилиши, уйқусизлик,аллергия, астма. Сифатли матрас эса инсон организми куч тўплашига, ёшликни узайтиришга ва уйқу вақтида соғлом ҳолатни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Матрас танлови

Сизга дўкон ва бозорларда турли хил матрасларни тавсия қилишлари мумкин. Албатта, ҳар ким ўз хоҳиш ва молиявий ҳолатига қараб савдо қилади. Бироқ матрас танлашда унинг қулайлиги, сифатига эътибор бериш жуда муҳим.

Кутиб олинг, Ўзбекистон бозорларида янги маҳсулот – VOLO  матраслари. Улар пружинасиз бўлиб, ўзининг қулайлиги, фойдали жиҳатлари билан бошқалардан қолишмайди. Уйқу вақтида умуртқанинг тўғри ҳолатда бўлишини таъминлаб беради ва таркибида металл қисмлар бўлмаганлиги учун ҳеч қандай товуш ва ноқулайлик келтириб чиқармайди.

Ҳам фойдали, ҳам қулай

Ҳозир жаҳон бозорида пружинасиз матраслар аллақачон етакчига айланишга улгурди. Яна бир афзал жиҳати – улар ёш болалар учун ҳам мос келади. Матрас бамбук матосидан тайёрланган бўлиб,  гипоаллерген хусусиятга эга ва аллергия қўзғатмайди.

VOLO пружинасиз матраслари сколиоз, остеохондроз ва бошқа бел ҳамда бўғим касалликларидан азият чекаётганларга ҳам ҳақиқий ёрдамчи “дўст” бўла олади.

Кичик қутичада “юмшоқ” мўъжиза

Маҳсулотнинг яна бир ажралиб турувчи хусусиятларидан бири – унинг ажойиб ўрамидир. Эндиликда матрасларни оғир қилиб ташишга ҳожат қолмайди. Сабаби, катта матраслар кичик қутичаларга жойлаштирилади ёки қулай қилиб ўралади. Бу эса харидорга яна ҳам енгиллик улашади.

Дарвоқе, компания матрасларни ўз манзилига бепул етказиб беради. Бунда сиз ҳам кучингизни, ҳам нақдингизни, ҳам қимматли вақтингизни асрайсиз.

Ўзимизнинг маҳсулот

VOLO  матраслари Европа стандартлари асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Компания маҳсулот сифатига кафолат беради. Агарда сиз матрасни харид қилсангиз, 30 кун давомида уни синовдан ўтказишингиз учун имкон берилади. Агарда шу муддат ичида бирон бир камчилик ёки нуқсон сезилса, тўлов қайтариб берилади.

Сиз ҳам сифатли матраслар устида соғлом ухлашни истайсизми? У ҳолда VOLO хизматингизга шай!

Мурожаат учун телефон: 9999-7-3333 | 24/7
Facebook: @volo.uzbekistan
Instagram:@volo.uz
Telegram: https://t.me/volo_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар