Хазина изловчилар қиймати 200 минг долларлик тангалар топишди

Жаҳон 12:00 / 22.04.2019 20280

Буюк Британияда тўрт нафар хазина изловчи 557та қадимий тангаларни топиб олишди. Бу тангаларнинг умумий қиймати 150 минг фунт (тақрибан 200 минг АҚШ доллари)га тенг эканлиги тўғрисида The Sun нашри хабар бермоқда.

Эндрю Винтер, Тобиас Новак ва унинг укаси Матеуш металл изловчи мослама билан Бакинҳемшир графлигидаги Ҳамблден қишлоғида айланиб юришганди. Тасодифни қарангки, айнан ўша пайт шу жойда хазина изловчи ҳаваскорлар фестивали ҳам бўлиб ўтаётганди.

Бир соатлик самарасиз уринишлардан кейин ҳаваскорлар бу ишларини тўхтатмоқчи бўлганларида мослама сигнал бера бошлаган. Ўша жойни қазиган хазина изловчилар XVI асрга тегишли, Эдуард I ва Эдуард II даврида зарб қилинган 285та кумуш тангани топишади. Кейинчалик уларга яна бир ҳаваскор Дариуш Фиялковский қўшилиб, биргаликда қазиш натижасида тангалар сонини 557тага етказишади.

Фото: The Sun
Фото: The Sun
Фото: The Sun

Хазина уни топганлар ва ер эгаси ўртасида тақсимланиши маълум қилинган.

Кўпроқ янгиликлар