Тахт учун кураш: Acer дизайнерлар ва ишлаб чиқарувчилар қалбидан ўрин олиш мақсадида кураш бошлади

Технология 12:10 / 22.04.2019 8876

2019 йилнинг 11 апрелида Нью-Йорк шаҳрида Acer компанияси маҳсулотларига оид янгиликларни тақдим этди ва бозорга дизайнерлар, аниматорлар, архитекторлар, дастур ишлаб чиқувчилари ва бошқа контент яратувчилари учун мўлжалланган янги ConceptD брендини чиқариши ҳақида эълон қилди.Мазкур компания тақдим этган айрим моделларини Ўзбекистонга 2019 йилнинг сентябрь ойида олиб кириш режалаштирилмоқда.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, ўйинлар учун мўлжалланган Acer компьютерларининг 30 фоизида ўйинлар ҳеч қачон ўйналмаган бўлиб, ушбу компьютерларнинг қувватидан профессионал масалаларни ҳал этиш учун фойдаланилган.Энди эса ижодий касб вакиллари улар эҳтиёжига мувофиқ келтирилган ўзининг шахсий маҳсулотлар қаторига эга бўлдилар.

Acer ConceptD қувватли компьютерлари

Юқори унумдорликка эга Acer ConceptD шахсий компьютерлари бир вақтнинг ўзида кўп вазифалар билан ишлаш режимида катта ҳажмда ресурслар талаб этадиган ишларни бажариш учун мўлжалланган.ConceptD 900 топ модели мураккаб визуал эффектлар рендеринги, 3D-моделлаш ва симуляциялар, сунъий интеллект ва чуқур ўрганиш технологиялари билан мунтазам равишда ишлаб борувчиларга маъқул келади.

Шунингдек, Acer ишини профессионал даражагача кўтаришни хоҳловчилар учун нархи унча қиммат бўлмаган, 4та дисплей билан ишлаш имкониятига эга ConceptD 500 компьютерини ишлаб чиқди.

Acer ConceptD шовқинсиз ноутбуклари

ConceptD қувватли ноутбуклар билан офисдан ташқарида, севимли жойда ишлаш мумкин.Шовқинни босувчи тизим ҳатто шовқин даражаси 40 дБ гача қатъий чекланган кутубхонада ишлаш имконини беради.Шунингдек, дизайнерлар ранг ўтказишнинг юқори аниқлиги ва суратнинг аъло сифатини ҳам қайд этмоқда.

ConceptD9 сериясидаги олий ноутбук 3D-моделлаш учун ишлаб чиқилган.4K UHD аниқликка эга 17,3 дюймли дисплей айланади, эгилади ва сурилади.Wacom® EMR стилуси ноутбукка магнит орқали маҳкамланади ва 4096та босим сезувчанлиги даражасини намойиш этади.

ConceptD 7 2D ва 3D графикасини яратиш ва уни таҳрир қилиш учун аъло даражада тўғри келади.Ноутбукни ўзи билан олиб юриш қулай: қалинлиги 17,9 мм., 4K UHD аниқликка эга 15,6 дюймли дисплейга эга ноутбукнинг вазни атиги 2,1 кг. ташкил этади.

ConceptD 5 - 2D графикада тез ва осон ишлаш учун мўлжалланган ноутбук.Қалинлиги 16,9 мм. бўлган 13 дюймли дисплейли ноутбукнинг вазни атиги 1,5 кг. ташкил этади.Бармоқ излари датчиги маълумотларнинг қўшимча ҳимояланишини таъминлайди.

ConceptD мониторлари

ConceptD профессионал мониторини танлаш ҳал этиладиган вазифаларга боғлиқ.Фотосуратлар ва 2D графика билан ишлаш учун 32 дюймли ConceptD CM7321K монитори, 3D дизайнерлар учун эса 27-дюймли ConceptD CP7271K монитори тўғри келади.

ConceptD OJO қўшма воқелик гарнитураси

Мавжуд воқеликни виртуал объектлар билан тўлдиришни хуш кўрувчилар учун Acer томонидан ConceptD OJO гарнитураси яратилди. Виртуал ва ҳақиқий дунёларни юқори даражада тўлиқ бирлаштиришга кўз қорачиғи ва дисплей ўртасидаги масофани созлаш функцияси ҳисобига эришилади, ушбу функция аниқ тасвир олиш имконини беради.

Predator Orion 5000 ўйин компьютери

Ашаддий геймерлар учун Predator серияси Orion 5000 модели билан тўлдирилди.Бунда компьютер кўп жой эгалламаслиги учун қувватлар ҳажми 30 литрлик корпусга жойлаштирилди.Юқори аниқлик талаб қилувчи ўйин ҳаваскорлари Predator кенг форматли 43-дюймли мониторни баҳолаш имконига эга бўладилар.144 Гц янгиланиш тезлиги экрандаги персонажлар равон ва узилишларсиз ҳаракатланишини кафолатлайди.

Махсус клавиатурага эга Predator Helios 700 ўйин ноутбуки

Predator Helios 700 Acer компаниясининг 2019 йилги энг инновацион модели бўлди.Кучайтирилган вентиляция ва ўйин жараёнида клавиатурадан фойдаланиш ноқулайлиги муаммоси ишлаб чиқувчилар томонидан HyperDrift сурилма клавиатураси яратилиши орқали креатив тарзда ҳал этилди.Энди 17 дюймли экрандан узоқлашиб, клавишларга етиш учун қўлларни чўзиш шарт эмас.Клавиатура суриб чиқарилганда иккита қўшимча ҳаво ўтказгич очилади.

Nitro бюджетли ўйин ноутбуклари

Nitro - бу мақбул нархли ўйин ноутбукларидир.144 Гц янгиланиш тезлиги ва 3 мс. таъсирланиш вақти ўйин жараёнининг равонлиги ва узилмаслигини таъминлайди. Самарали совитиш учун 2та вентилятор ва AcerCoolBoost™ технологияси жавоб бериб, у парраклар айланиши тезлигини 10 фоизга тезлаштиради, марказий ва графика процессорларини совутиш даражасини эса автоматик режимдан фарқли равишда 9 фоизга оширади.

Acer Chromebook

Офисда ва масофадан туриб ишловчи ходимлар ўз эътиборини Chromebook премиум сериясига қаратишлари мумкин.Chromebook 714/715 “булутли сақлагичлар” билан самарали ва хавфсиз ишлаш учун яратилган.Мазкур ноутбук орқали 12 соатгача автоном иш таъминланади ва улар бармоқ излари датчиклари билан жиҳозланган.Гўё фойдаланувчининг тўсатдан ғазабланиш эҳтимолини эътироф этган ҳолда, ишлаб чиқарувчи ноутбук таркибини зарбабардош корпусга жойлаштириб, ушбу корпус 122 см. баландликдан тушиб кетишга ва 60 кг. гача босимга чидамли.

Travel Mate P6 мобил ноутбуки

Бошқа мамлакатларга саёҳат қилиш ва кутиш залларида узоқ вақт бўлиш ҳолатлари учун Acer томонидан Travel Mate P6 ишлаб чиқарилди.Мазкур модель дизайни енгил ва ультраюпқа бўлиб (қалинлиги 16,6 мм., вазни 1,1 кг.), 20 соат давомида автоном тарзда ишлай олади.Бунда агар сиз ҳамроҳингиз ёки ўриндиқдаги қўшнингизга экрандаги тасвирларни кўрсатмоқчи бўлсангиз, 14 дюймли дисплей 180 градусга бурилишини инобатга олинг.

Acer Aspire

Агар сиз оддий ҳаёт кечириб, ноутбукдан оз-оздан фойдалансангиз, кенг доирадаги масалалар учун мўлжалланган ноутбукларнинг Aspire қаторига эътибор беринг.Aspire 7 жадал фойдаланувчилар, дизайнерлар ва контент ишлаб чиқувчилари учун яратилган.Aspire 5 оилавий фойдаланиш, шунингдек фото ва мультимедиа билан ишловчи мутахассислар учун тўғри келади.Aspire 3 ноутбукдан уйда, ишда ёки ўқишда фойдаланувчи фаол инсонлар учун мўлжалланган.

Ноутбук-трансформер Acer Spin 3

Acer ҳам ноутбук, ҳам планшетга эҳтиёжи мавжуд фойдаланувчилар ҳаётини енгиллаштиришда давом этмоқда.Дисплейи 360 градусга буриладиган янги Acer Spin 3 вазни атиги 1,7 кг.ни ташкил этиб, 12 соат автоном тарзда ишлай олади.Бунда бир неча усулда ишлаш мумкин - Spin 3 га маълумотларни қўлда ёки Acer Active Pen стилуси ёрдамида киритиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар