Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида “Study in Uzbekistan” PR-маркази ташкил этилади

Ўзбекистон 23:50 / 22.04.2019 2533

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ректорларига (филиаллар директорлари)га бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда хорижлик фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида “Study in Uzbekistan” (“Ўзбекистонда таҳсил ол”) PR-маркази ташкил этилади.

PR-марказининг асосий вазифалари: 

жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги ижобий имижини шакллантириш, илгари суриш, таълим соҳасидаги салоҳиятини тарғиб қилиш, ахборот материалларини тайёрлаш;

дипломатик ваколатхоналар томонидан PR-марказ билан Ўзбекистон олий таълим муассасалари кунларини ташкил қилиш, маҳаллий олий таълим муассасаларини фаол реклама қилиш, тақдимотлар ўтказиш, ахборот материаллари тарқатиш ва бошқалардан иборат.

Ташқи ишлар вазирлиги ташкил этилиши кўзда тутилган PR-маркази билан биргаликда хорижлик фуқароларни Ўзбекистонда таълим олишга кенг жалб қилиш учун доимий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради. 

Кўпроқ янгиликлар