ОЧЛ. «Ал-Ваҳда» ҳужумчисининг «покер»и эвазига ажойиб «камбэк» қилди

Спорт 22:22 / 22.04.2019 7243

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

В гуруҳида БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ар-Райян» клуби билан беллашди ва 1:3 ҳисобида орқада бораётган бўлса-да, якунда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг барча голлари Леонардо ҳисобига ёзилди.

Натижада, «Ал-Ваҳда» 9 очко билан пешқадам бўлиб олди. «Ал-Иттиҳод» ҳисобида 7 очко, «Локомотив» ҳисобида 4 очко ва «Ар-Райян» ҳисобида 3 очко бор.

ОЧЛ, В гуруҳи, 4-тур
22 апрель

Ал-Ваҳда (БАА) – Ар-Райян (Қатар) 4:3
Голлар: Леонардо (8, 56, 82, 89) – Сориа (2), Ривас (6, 21) 

Локомотив (Ўзбекистон) – Ил-Иттиҳод (Саудия Арабистони) 1:1
Голлар: Т.Абдухолиқов (36) – Ромариньо (12)

Кўпроқ янгиликлар