Кувайт самолёти кучли дўл сабабли шикастланди

Жаҳон 01:17 / 22.04.2019 11306

Кувайт авиалиниялари самолёти Байрутга қўниш вақтида кучли дўл сабабли шикаст еди. Бу ҳақда 21 апрелда NNA ахборот агентлиги хабар берди. 

Самолёт аэропортга қўна олган. Агентлик маълумотларига кўра, у қўнишга кираётганда 2,4 км баландликда фюзеляжи пачоқланган ва кичик ёриқ олган.

Кувайт авиалиниялари твиттерда самолёт дўлга тўқнаш келгани ва айни вақтда таъмирланаётганини маълум қилган. Барча йўловчилар Байрутдаги меҳмонхонага жойлаштирилган.

Ҳафта охирида Ливия, Сурия ва Иорданияни кучли циклон қамраб олиб, ўз ортидан қор ва кучли ёмғирлар олиб келган.

Кўпроқ янгиликлар