Истанбулда тўрт қаватли уй қулаб тушди

Жаҳон 20:18 / 22.04.2019 13172

Истанбулда тўрт қаватли уй қулаб тушди. Уйда яшовчилар эвакуация қилинган, ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда Истанбул губернатори маъмурияти маълум қилди.

"Бугун 14.15да (Тошкент вақти билан 16.15) таянч девор ағдарилиши оқибатида Кагитхона районида 4 қаватли уй қулаб тушди. Уйда яшовчилар эрталаб эвакуация қилинган, шунингдек хавфсизлик чоралари кўрилган. Жабрланганлар йўқ", - дейилади маъмурият сайтидаги хабарда.

Қайд этилишича, қулаган бино яқинидаги яна ўнта уйда яшовчи аҳоли ҳам эвакуация қилинган. Бу бинолар ҳам қулаб тушиши мумкин.

NTV телеканали бинонинг қулаб тушиши тасвирланган видеони намойиш этди.

Кўпроқ янгиликлар