Эрдўған Бухорода Ибн Сино коллежини очиш тўғрисида қарор имзолади

Ўзбекистон 08:00 / 21.04.2019 33368

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан 2019 йил 17 апрель куни 968-сонли Қарорни имзолади. Ҳужжатнинг иккинчи бандида Истанбулдаги Соғлиқ билимлари университетининг Бухоро шаҳрида коллежи очилиши белгиланган, дея хабар беради Resmi газетаси.

Тиббий хизматлар коллежи Ибн Сино номида бўлади. Соғлиқ билимлари университети ректори профессор Жавдат Эрдўл коллеж очилишидан мамнунлигини билдирган .

«Ўзбекистон бизнинг ота юртимиздир. Ўзбек қардошларимиз билан маданиятимиз ҳам, тарихимиз ва умидларимиз ҳам бир. Бизнинг қардошлигимиз бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ, бу ўтмишдан, тарихнинг туб-тубидан келаётган алоқалардир.

Қалбимиз жўғрофиясининг тўрида жойлашган Ўзбекистонни тиббиётдан тортиб бошқа соҳаларда ҳам қўллаб-қувватлашга шаймиз ва бундан ғурур туямиз.

Ўзбекистоннинг тиббиёт таълими бўйича эҳтиёжларини ҳисоб олган ҳолда дастур ишлаб чиқиб, коллежни очамиз. Ўзбек ўқувчиларимиз, 83 йилдан сўнг президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўған ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан кулдан қайта бино бўлган университетда таълим олишдан бутун умр фахрланиб юрадилар».

Маълумот учун, Султон Абдулҳамид II 1894 - 1903 йилларда Мактаби Тиббиёйи Шоҳонани қурдирган. Айнан ушбу таълим маскани бугунги Соғлиқ билимлари университетига пойдевор бўлган. Университет Анқара, Могадишо ва Ньяса шаҳарларида бўлимларига эга.

Кўпроқ янгиликлар