Хоразмда талаба коллеж биносидан турмушга чиқарилди

Жамият 19:10 / 20.04.2019 86416

Ижтимоий тармоқларда «Фейсбук»нинг «Хоразм ва хоразмликлар» гуруҳида талаба қизнинг турмушга чиқарилиши билан боғлиқ видео тарқалди. 

Видеолавҳага шундай изоҳ берилган (мазмун сақланган ҳолда таҳрирланди): «Урганч Тиббиёт коллежи директори Муборак опа Аҳмедова савобли бир ташаббус кўрсатди. Коллежда таҳсил олувчи чин етим талаба қизни ўз қизидай қилиб узатдилар, шаҳар ҳокимлиги бошчилигида, коллеж маъмурияти ва маҳалла фаоллари иштирокида халққа ош берилди. Бундай савоб ишларни қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Энг қизиғи, қизни коллеж биносидан ёр-ёр садолари остида, бошқа қизлар кузатувида узатдилар. Куёвнавкарлар ҳам коллежга келишди. Муборак опани ҳамиша Аллоҳ қўлласин. Хайрли ишларга қўл урибсиз, савобидан баҳраманд бўлиб юринг».

Кўпроқ янгиликлар