ЦСКА хоккей клуби илк маротаба Гагарин Кубогини қўлга киритди

Спорт 01:29 / 20.04.2019 3027

Москванинг ЦСКА клуби ўз тарихида биринчи марта Гагарин Кубоги соҳиби бўлди.

«Армиячилар» плей-офф финалининг тўртинчи ўйинида Омскнинг «Авангард» клубини қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида мағлуб этишди. Натижада, қарама-қаршилик умумий 4:0 ҳисобида ЦСКА фойдасига ҳал бўлди.

Қайд қилиш жоизки, ЦСКА аввалроқ Евроосиё қитъасининг энг нуфузли соврини финалига икки марта, 2015/16 ва 2017/18 мавсумида чиқиб, мос равишда «Металлург Магнитогорск» ва «Оқ Барс»га ютқазган эди.

Маълумот ўрнида, Гагарин Кубогининг энг совриндор клуби «Оқ Барс» ҳисобланади. Қозонликлар уч марта нуфузли Кубок соҳиби бўлишган. «Металлург Магнитогорск», «Динамо Москва» ва СКА 2 мартадан, «Салават Юлаев» 1 мартадан мусобақада ғалаба қозонган.   

Гагарин Кубоги,
Финал
Тўртинчи ўйин
Авангард – ЦСКА – 2:3 (қўшимча вақт)
19 апрель, «Балашиха-Арена» 
1:0 – 12 Шумаков (Широков) 
2:0 – 17 Фрэнсон (Бек, Емелин) 
2:1 – 23 Капризов (Телегин) 
2:2 – 57 Окулов (Попов) 
2:3 – Мамин (Дальбек, Робинсон) – 77:44 (5x5)
Умумий ҳисоб: 0:4

Кўпроқ янгиликлар