Самарқанддаги тарихий обидалар Жанубий Корея президентида катта таассурот қолдирди

Ўзбекистон 22:11 / 20.04.2019 33671

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин рафиқалари билан Самарқанддаги тарихий обидаларни кўздан кечиришди.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрдилар. 

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари “Афросиёб” музейида бўлди.

“Бу музей Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади. Бу ердаги ноёб экспонат ва деворий суратлар бутун дунё сайёҳларини, айниқса, кореяликларни ўзига жалб этиб келади. Чунки VII асрга оид деворий суратлардан бирида Самарқанд ҳукмдорининг қадимги Корея – Когурё элчисини қабул қилиш маросими ҳам акс этган. 

Жанубий Корея президенти ушбу тарихий суратни ҳайрат ва эътибор билан томоша қилар экан, халқларимиз ўртасидаги алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалишини, бу дўстлик ва ҳамкорлик бундан кейин ҳам бардавом бўлишини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Шу ерда, давлат раҳбарлари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан Корея Республикасининг Маданий мерос маъмурияти ўртасида имзоланган маданий мерос соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми ўзаро алмашилди.

Хабарда айтилишича, Корея президенти Регистондаги обидалар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаларини томоша қилди ҳамда Амир Темур мақбараси зиёрат қилинди.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар