Мўйноқ тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон 09:14 / 20.04.2019 12170

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимда подполковник Адилбек Туркменбаевич Отегенов иш бошлаган.

Мўйноқ тумани ИИБга 2016 йил кузидан буён подполковник Жамбил Арзуев раҳбарлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманини Американинг Лас-Вегасидек фаровон жойга айлантириш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Шундан сўнг, инвесторлар томонидан Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Кўпроқ янгиликлар