Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича замонавий автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Жамият 08:22 / 19.04.2019 14609

17 апрель куни “Samarkand Trans Еxpress” МЧЖ томонидан Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича янги автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур йўналиш бўйича автобуслар соат 07:00, 09:00 ва 11:00дан Самарқанднинг “Самарқанд” шоҳбекатидан йўлга чиқади. Шунингдек, йўловчилар йўналиш бўйича соат 13:30, 16:00 ва 18:00ларда Тошкентдан Самарқандга қараб йўл олишади. 300 километр узунлигидаги ушбу йўналишда йўловчилар 4,5 соатда манзилига етказилади. Чипта нархи жамият томонидан 25 минг сўм этиб белгиланган.

Мазкур йўналиш учун “Samarkand Trans Express” МЧЖ томонидан 3 та замонавий автобуслар сотиб олинган, дея хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Кўпроқ янгиликлар