Пойтахт фалсафаси: ҳамма нарса, фақат бекат эмас

Жамият 22:25 / 19.04.2019 22742

 Ёдингизда бўлса, сайтимизда “Бекатлар фалсафаси” рукнини ташкил қилиб, унда республикамизнинг турли бурчакларидаги бекатлар суратларини жойлаб чиққандик. Лойиҳанинг ўзига хос жиҳати шунда эдики, ҳар бир ҳудудда жойлашган бекат қиёфаси орқали ўша жойдаги умумий ҳолат ҳақида тасаввур қилиш мумкин бўларди.

Лойиҳамиз учун маълумот тўплаб юрганимизда ўз шахсини сир тутган муштарийларимиздан бири юздан ортиқ суратларни таҳририятимизга тақдим қилди. Биз улардан энг сараларини сизга илиндик. Уларда пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги бири-биридан қизиқ меъморий ечимга эга, асосий вазифасидан анча четлаб кетган “бекат”лар тасвирланган.

Бекат жамоат транспорти тўхташи учун. Аммо... автомобиль қимматбаҳо бўлса, жамоат транспорти ҳам кутиб туриши мумкин (одоб юзасидан автомобилнинг давлат рақамини яширдик, аммо ишонинг, рақам ҳам машинанинг ўзи каби ҳайратда қолдиргудек).

Номи бекат бўлган маскан. Одамлар транспорт кутиши лозим бўлган нуқтада савдо авжида. Бу ҳали кичикроғи, катталари олдинда.

Ҳамма нарса бор, бекатдан ташқари...

Бекатда “Маселко”, “Маселко” ичида “Маиший хизмат”, “Маиший хизмат” ичида балки автобус кутаётган одамлар...

№ 2. Ҳамма нарса бор, бекатдан ташқари...

Ва ниҳоят бекат ва автобус уйғунлиги. Аммо бу бекатга одамлар кира олишадими, буниси катта савол.

Тиш пастасига талаб катта. Шу боис автомобиль тўхташи мумкин, автобус эса кутиб тура қолади.

Кўп қаватли уйдан ҳам узун бекатни кўрганмисиз? Лекин унинг бирор жойидан одамлар автобус кутиш учун кира олмаса керак...

Бекатда кийимлар дўкони ғояси ҳам фақат бизда бўлса ажабланмаймиз.

Бекатда дорихона! Қойил қолинг, чет элликлар!!!

Ёмғирда қолишинг мумкин, лекин фақат кабоб ейиш учунгина бекатга кира оласан.

Автобус кутатурсин, бекат бизники!

Бизнинг бекатларда ҳатто овқатланиш ҳам мумкин. Санитария? Нима у?!

Бу бекатмас, бозор. Бирни излаб мингни топасиз.

Автобус нима қиляпти бекатда?

Бекатда гўшт ҳам сотаверамиз!

Бу суратларнинг бир қисми холос. Кўриниб турибдики, ижтимоий объект сифатида эгаллаб олинган бекатлар асосий вазифасидан четлашиб, даромаднинг турли кўринишлари учун манба бўлмоқда. Бунинг учун ким, қайси шаклда ва ниманинг эвазига рухсат бергани аср саволи бўлишга арзийди.

Кўпроқ янгиликлар