Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этиб жазо ўтаётган беш нафар маҳкума аёл суд залидан озод этилди

Жамият 22:55 / 19.04.2019 28206

19 апрeль куни Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган маҳкумалар аризаси назорат тартибида кўриб чиқилди, деб хабар берди Kun.uz мухбири. 

Маҳкумалар содир этган жиноятларидан келиб чиқиб, етти ярим йилдан ўн уч йилгача озодликдан маҳрум этилишганди. 

Олий суд тарафларни, прокурор ва адвокатларни ҳамда маҳкума аёлларнинг сўзларини тинглади. Маҳкумалар содир этган жиноятидан пушаймонлигини айтиб, прeзидeнт ва халқдан кeчирим сўрашди. Бундан ташқари, судда айбланувчиларнинг ёши, ахлоқи ҳамда жазонинг асосий қисмини ўтаганлиги ҳисобга олинди. Улар Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида суд залидан озод этилди ва яқинлари бағрига қайтарилди.  

Хотин-қизлар қўмитаси бугун озодликка чиқарилган бу аёлларга ҳаётини изига солишга ёрдамлашиш ва назоратига олишини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар