Суперлига. «Локомотив» Бухорода уч очкони қўлга киритди

Спорт 21:19 / 18.04.2019 4105

Суперлигада 5-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Локомотив» сафарда «Бухоро» билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар иккала гол 1-бўлимда урилди. 15-дақиқада Арслонмурод Аманов ҳисобни очди. 29-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов иккинчи голни урди. 

Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 12 очко билан 2–ўринда, «Бухоро» эса 5 очко билан 8–ўринда бормоқда. 

Суперлига, 5-тур
18 апрель, Бухоро
Бухоро (Бухоро) – Локомотив (Тошкент) 0:2
Голлар: Арслонмурод Аманов (15), Темурхўжа Абдухолиқов (29)

Кўпроқ янгиликлар