Суперлига. «Андижон» илк ғалабасини қўлга киритди

Спорт 19:29 / 18.04.2019 5202

Суперлигада 5-тур ўйинлари бошланди.

«Андижон» янгиланган «Соғлом авлод» стадионида «Насаф»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг голларига Шаҳзод Убайдуллаев ва Рўзимбой Аҳмедов (2та) муаллифлик қилишди. Меҳмонлар сафида Ҳумоюн Муртазоев гол урди.

Бу «Андижон»нинг чемпионатдаги илк ғалабаси бўлди ва 5 очко билан 9-ўринга чиқиб олди. «Насаф» 4 очко билан 12-ўринга тушди.

Суперлига, 5-тур
18 апрель, Андижон
Андижон (Андижон) – Насаф (Қарши) 3:1
Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев (1), Рўзимбой Аҳмедов (40, 57 пен) - Ҳумоюн Муртазоев (18)
Андижон: 77. Виталий Мирний, 3. Бобуржон Аманов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 21. Илдар Маматказин (с), 88. Аброр Хўсинов, 89. Бобуржон Акбаров, 7. Ойбек Қиличев, 8. Фарходбек Бекмуродов, 18. Дилшод Рахматуллаев, 10. Шахзодбек Убайдуллаев, 22. Рўзимбой Ахмедов
Насаф: 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саидов, 9. Хумоюн Муртозоев, 14. Шароф Мухитдинов, 17. Дониёржон Нарзуллаев, 18. Бобир Давлатов, 19. Сардор Абдураимов, 28. Хуршидбек Мухторов, 92. Умарбек Эшмуродов (с)
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Бахтиёр Шавкатов, Султонмурод Улфатов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Лазиз Қўчқаров.

Кўпроқ янгиликлар